АсосийJamiyat

Муфтий Нуриддин домла Қоҳирадаги халқаро анжуманда нутқ сўзлади

'Муфтий Нуриддин домла Қоҳирадаги халқаро анжуманда нутқ сўзлади'ning rasmi

Кеча, 8 июнь куни Қоҳирада давом этаётган халқаро анжуманнинг асосий қисмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари нутқ қилиб, Ислом маърифатини тўғри етказиш ва бузғунчи ғояларга қарши туриш борасидаги Ўзбекистон тажрибасини баён этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита маълумот берди.

Таъкидланишича, маърузада "Жаҳолатга қарши маърифат" тамойили асосида экстремистик ғоялар таъсиридан халқни ҳимоя қилишда соф Ислом ақидасини ёйиш, аҳоли илм-маърифатини бойитишга катта урғу қаратилаётгани алоҳида қайд этилган.

Муфтий ҳазратлари, шунингдек, кечиримлилик сиёсати туфайли Ўзбекистонда экстремистик гуруҳларга алоқадор деб ҳисобланган фуқаролар, ўз қилмишидан пушаймонлиги ва тўғри йўлга кирганлигини ҳисобга олиниб, махсус ҳисобдан чиқарилгани ҳамда тузалиш йўлига ўтган минглаб шахслар жазодан озод этилгани ҳақида маълумот берган.

Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги тажрибалар, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, давлат ва дин арбоблари томонидан юқори баҳолангани айтилади.

    Бошқа янгиликлар