АсосийJamiyat

Тошкентда “дрифт” ва “драг-рейсинг” учун махсус полигон қурилади

'Тошкентда “дрифт” ва “драг-рейсинг” учун махсус полигон қурилади'ning rasmi

Қарорга кўра, “дрифт” ва “драг-рейсинг” (бурилиш техникаси ва автоспорт тури, йўлда тезлик ва бурчакни максимал даражада ушлаб туриш учун бошқариладиган усуллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар) уюштириш учун Бектемир тумани “Шоназар” МФЙдан ер участкаси ажратилади.

Қайд этилишича, ажратиладиган ер участкаси аҳоли яшаш жойидан ташқарида жойлашиб, томошабин сифатида келган шахсларга қулай шарт-шароит яратилиб, хавфсизлик чоралари кўрилади.

Шунингдек, ёшларга “дрифт” ва “драг-рейсинг” учун ажратиладиган ер участкаси давлат ва хусусий шерикчилик асосида хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларга тендер асосида бериш ва ҳудудни замонавий жаҳон стандартларига мос равишда бўлиши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар