АсосийJamiyat

Бухорода ҳамшираликнинг нархи 1700 долларга "баҳоланди"

'Бухорода ҳамшираликнинг нархи 1700 долларга "баҳоланди"'ning rasmi

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда вилоят кўп тармоқли шифохонаси кичик тиббий ҳамшираси 1981 йилда туғилган Г.Ж. фуқаро Г.А.ни алдаб, Бухоро шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига ишга жойлаштириш эвазига 1700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришга далолат қилиб, вилоят кўп тармоқли марказий шифохонаси биносининг қарама-қарши томонида жойлашган автобекат олдида кимёвий ишлов берилган 1700 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар