АсосийJamiyat

Конституциянинг жами 24 та моддаси билан боғлиқ нормалар шакллантирилди

'Конституциянинг жами 24 та моддаси билан боғлиқ нормалар шакллантирилди'ning rasmi

Айни дамда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.  Бу ҳақда Конституциявий комиссия Матбуот хизмати хабар қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш, уларни кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот эшитилмоқда.  

Йиғилишда сўз олган Конституциявий комиссия аъзоси, Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Мирафзал Миракулов келиб тушган таклифлар юзасидан маълумот берди.  

“Келиб тушган таклифлар таҳлил этилиб, дунё конституциялари ўрганилганидан сўнг, биз умумий келишувга эришдик ва 41 та ғоя юридик жиҳатдан расмийлаштирилиб, норма ҳолатига келтирилди. Натижада Конституциямизнинг жами 24 та моддаси билан боғлиқ нормалар шакллантирилди”, - деди М.Миракулов.

 

 

    Бошқа янгиликлар