АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги барча ижтимоий соҳа объектларида босқичма-босқич муқобил энергия ускуналари ўрнатилади

'Ўзбекистондаги барча ижтимоий соҳа объектларида босқичма-босқич муқобил энергия ускуналари ўрнатилади'ning rasmi

Президент ҳузуридаги йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби. 

Маълум қилинишича, мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.  

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,  

1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.

Йиғилишда шулар билан бирга:

-  барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;

-  барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;

-  барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура Департаменти ва Мажбурий ижронинг бошқарма ва бўлимларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;

- барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;

-  камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугунги йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар