Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,
● «ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
● «ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида ташаббус олимпиадаси ташкил этиш, ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш;
● кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш;
● ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;
● ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг ролини кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8 июндан кучга кирган.