АсосийJamiyat

Россия ва Ўзбекистон ўртасида поезд қатновлари тикланадими? "Ўзбекистон темир йўллари" аниқлик киритди

'Россия ва Ўзбекистон ўртасида поезд қатновлари тикланадими? "Ўзбекистон темир йўллари" аниқлик киритди'ning rasmi

Айни кунларда Ўзбекистондан Россияга йўловчи поездлар қатнови тикланиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" ахборот-таҳлилий медиа маркази хабарига кўра, халқаро йўловчи поездлар йўналишлари, чипталар савдоси ҳозирча амалга оширилаётгани йўқ.

Таъкидланишича, ҳозирда вақтда Россия Федерацияси темир йўл маъмуриятлари билан биргаликда поездлар ҳаракат жадвалини ташкил этиш ва ҳаракат таркибларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда. 

"Ҳозирда, 06.10.2022 й. ҳолатига, ушбу масаланинг муҳокамалари якуний босқичида. Шу сабабли, юқорида қайд этилганлар асосида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро йўловчи поездлар йўналишлари, чипталар савдоси ҳозирча амалга оширилмаётганини маълум қиламиз",-дейилади хабарда.

Шунингдек, Россия Федерациясига темир йўл транспорти ҳаракатини тайинлаш тўғрисидаги хабар ва барча масалалар ишлаб чиқилгандан сўнг дарҳол хабар берилиши айтилади.

    Бошқа янгиликлар