Бугун, 11 июнь куни соат тахминан 04:10 да Бухоро вилояти Когон шахар газчилар қўрғонида жойлашган “Когон магистрал газ қувурлари” бошқармасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника воқеа жойига соат 04:13 да етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида 1-сонли газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.