АсосийJinoyat

“TOSHISSIQQUVVATI” ходимининг фирибгарлиги фош этилди

'“TOSHISSIQQUVVATI” ходимининг фирибгарлиги фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК Чилонзор тумани иссиқлик тарқатиш бўлими техник-нозири Д.Н. фуқаро М.нинг хонадонидаги иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан 3,4 млн сўмлик қарздорлигини сўндириб, жорий йилнинг декабрь ойига қадар қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириб бериш эвазига 270 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар