АсосийJamiyat

Сенатнинг ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди

'Сенатнинг ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 13 июнь куни соат 11-00 да ўтказилади.

 Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган:

  • “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,

     
  • айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

 

Хусусан, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги масала кун тартибида бўлади.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар