АсосийJamiyat

Термиздаги автосалон собиқ ходими “Damas” ва “Cobalt” машиналарини харид қилиш учун қалбаки шартномалар расмийлаштиргани аниқланди

'Термиздаги автосалон собиқ ходими “Damas” ва “Cobalt” машиналарини харид қилиш учун қалбаки шартномалар расмийлаштиргани аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “AUTO-C” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар тееширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Ш.Д. ушбу МЧЖда колл-центр оператори вазифасида ишлаган даврида, МЧЖ муҳрига эгалик қилиб, тадбиркорлар М.А. ва Э.П.га “Damas” ва “Cobalt” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиш учун қалбаки шартномалар расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 226,6 млн сўмини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 5 млн сўми қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар