АсосийJamiyat

Қозоғистондаги қурилишда юқори қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

'Қозоғистондаги қурилишда юқори қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

Олма-отада оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида қурилиш ишларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида юқоридан тушиб кетиш оқибатида оғир тан жароҳати олиб, шифохонада ётган юртдошимизнинг қариндоши мамлакатимизнинг Олма-отадаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, уни Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.

Ушбу мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, масъул ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгач, махсус автомобилда шифокор ҳамроҳлигида Ватанга қайтарилди.

 

    Бошқа янгиликлар