Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли бинонинг 10-қаватидан 1,5 ёшли қизча тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 9 июнь куни соат 18:00 ларда Самарқанд шаҳар "Қорасув" даҳаси 81-уйда жойлашган, фуқаро А.К.га тегишли бўлган 28-хонадондан А.К.нинг вояга етмаган фарзанди, 19.11.2020 йилда туғилган Ш.С. хонадон эшигининг очиқлиги оқибатида, йўлакчадан ташқарига чиқиб, эҳтиётсизлик оқибатида хонадон жойлашган 10-қават балкон темир панжараси орасидан пастга йиқилиб тушиб, оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан масуъллар бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, ҳодиса содир бўлган жой ва Ш.С.нинг мурдаси мутахассис иштирокида кўздан кечирилган.
Марҳума Ш.С.нинг танасидаги тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинлаш қарори чиқарилган бўлиб, аммо марҳуманинг оила аъзолари ушбу ҳолат юзасидан бирор кимдан даъво шикоятлари йўқлиги сабабли экспертиза текшируви ўтказишни рад этилган.
Ушбу ҳолат холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, марҳума Ш.С.нинг мурдаси оила аъзолари ихтиёрига қолдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






