АсосийJamiyat

Зоминда сел келди

'Зоминда сел келди'ning rasmi

Бугун, 11 июнь куни Жиззах вилояти Зомин туманининг "Дуоба" ҚФЙда қисқа муддатли кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари кузатилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Натижада, Усмонлисой, Сувлисой ва Саркамар қишлоқларидан ўтган ариқ сувлари тошиб, ёндош ҳудудда жойлашган айрим аҳоли яшаш уйларининг ҳовлисига, экин майдонларига сув кирган.

Мазкур вазият бўйича зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб боришди. Ҳозирда қутқарувчилар томонидан сув оқимларини хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар колтрилмоқда.

Вазият тўлиқ назорат остига олинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар