Россия президенти Владимир Путин оғир ва ўта оғир жиноятларда айбланган фуқароларнинг такси ва жамоат транспортида ишлашини тақиқловчи Қонунни имзолади. Унда йўловчилар ва юкларни ташиш билан боғлиқ автобус, трамвай, троллейбуслар ва кўчадан ташқари транспорт ҳайдовчилари ҳақида сўз боради.
Такси ҳайдовчиларининг ишини тақиқлаш ўртача оғирликдаги жиноятлар учун судланган фуқароларга ҳам таъсир қилади.
Шундай қилиб чеклов қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам ўғирлаш, талон-тарож қилиш, шахснинг жинсий дахлсизлиги ва эркинлигига қарши жиноятларни содир этганларга, шунингдек, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланмаганларга тегишли.






