АсосийSport

Роналду даромад топиш бўйича Мессини яна ортда қолдирди

“Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes журнали талқини бўйича дунёдаги маҳшур инсонларнинг даромади рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Роналду дунё юлдузлари орасида тўртинчи бўлишига қарамай, спорт оламида ҳамон биринчиликни сақлаб турибди. 31 ёшли футболчи 2015 йил мобайнида 88 миллион доллар даромад топди. Унинг даромади клубдаги ойлик маоши, реклама ва турли бонуслардан келиб тушган.

“Барселона” етакчиси Лионель Месси ушбу рейтингда ТОП-10 га кирди. Аргентиналикнинг даромди 81,5 миллион долларни ташкил қилди. Спортчилар орасида эса у иккинчи ўринни эгаллади.

Энг сердаромад машҳур инсонлар орасида биринчи ўрин америкалик хонанда Тэйлор Свифта насиб этди. У бир йил давомида 170 миллион доллар ишлади. Буюк Британиянинг “One Direction” мусиқа гуруҳи 110 миллион доллар билан иккинчи,  ёзувчи Жеймс Паттерсон 95 миллион билан учинчи ўринни банд қилди. 

Бошқа янгиликлар