АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик ҳолати қандайлиги маълум қилинди

'Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик ҳолати қандайлиги маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,2 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 квадрат метрга ошган.  

Ҳудудлар бўйича аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):  

Қорақалпоғистон Р. – 16,7 кв. м.

Андижон вилояти – 13,9 кв. м.

Бухоро вилояти – 17,5  кв. м.

Жиззах вилояти – 17  кв. м.  

Қашқадарё вилояти – 16,5  кв. м.

Навоий вилояти – 23,8  кв. м.  

Наманган вилояти – 17  кв. м.

Самарқанд вилояти – 19,6  кв. м.

Сурхондарё вилояти – 13,9  кв. м.

Сирдарё вилояти – 18,9  кв. м.

Тошкент вилояти – 16,7  кв. м.

Фарғона вилояти – 20,9  кв. м.

Хоразм вилояти – 24,3  кв. м.

Тошкент шаҳри – 22,3  кв. м.ни ташкил этмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар