Интернет ижтимоий тармоқларида Қува туманида ЙПХ инспекторининг пора олган вақтда қўлга тушгани ва қочиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ лар томонидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К ўзини носамимий тутиб кетиб юборган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган.
Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






