Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида отишма бўлиб ўтди, деб хабар берди дея ёзмоқда "interfax".
Маълум қилинишича, тожик томони граната ва миномётлардан фойдаланган.
“Тахминан соат 07:00 да Боткен вилоятининг Боткен туманининг Булак-Боши ҳудудида Тожикистоннинг Кех чегара постидан Булак-Боши қирғизлари йўналишида ўқ узилди. Бунга жавобан Қирғизистон томони ҳам Тожикистон пости йўналиши бўйича жавоб ўқ узган”, — дейилади Чегара хизмати хабарида.
Унинг сўзларига кўра, икки томон чегарачилари зудлик билан жанговар позицияларни эгаллаган. Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги чегара вакили ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги чегара вакили ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар чегара отрядлари бошлиқлари воқеа жойига жўнаб кетишди.
"Соат 7:50да Тожикистон томони граната ва миномётлардан фойдаланган ҳолда яна отишма бошлади. Соат 8:10да отишма тўхтади. Айни дамда отишма сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида томонлар чегара вакилларининг учрашуви ўтказилмоқда", - дея таъкидлади Чегара хизмати.






