АсосийSport

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогига йўлланма олди

'Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогига йўлланма олди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2023 йилда футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтиши белгиланган.  Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасида 3-турнинг дастлабки баҳсида Фаластин Филиппин дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритиб, ўз гуруҳида 1-ўрин билан турнирнинг финал босқичига чиқди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, гуруҳнинг иккинчи баҳсида Яман Мўғулистон билан ўйнайди. Аммо ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоа 4 очкодан кўп жамғара олмайди.

Натижада қолган гуруҳлардаги 6 очко тўплаган жамоалар Ўзбекистон, Иордания, Таиланд, Гонконг, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон ҳамда Қирғизистон 3-тур олдидан муддатидан аввал Осиё кубогига йўлланма олишди.

Ўзбекистон кетма-кет 8-марта Осиё кубогида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, саралашда 6та гуруҳ бор ва улардаги 1-ўрин соҳиблари ҳамда 2-ўрин эгаларидан энг яхши 5таси финал босқичига чиқади.

Маълумот учун, “C” гуруҳидаги Ўзбекистон саралашнинг сўнгги турида бугун Таиланд билан ўйин ўтказади.

 

    Бошқа янгиликлар