Тошкентлик кўча санъати рассоми Inkuzartнинг бу галги ижод маҳсули кун мавзусига айланган шакар муаммоси ҳақида бўлди. Ижодкор Тошкент кўчаларининг бирида жойлашган бино деворига шакар можароси билан боғлиқ граффити яратди.
Эслатиб ўтамиз, кўплаб долзарб мавзуларни ўз суратларида кўтариб чиқувчи Inkuzartнинг бундан аввалги ижоди коррупция масаласига бағишланиб, сурат жамоатчилик орасида оммалашиб кетганган эди.






