АсосийJamiyat

"Ертикан" сув омбори ташқи тоғони остидан сув сизиб чиқаётгани хабар қилинди

'"Ертикан" сув омбори ташқи тоғони остидан сув сизиб чиқаётгани хабар қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Ертикан" сув омбор ташқи тоғони остидан сув сизиб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ҳолатга ФВВ Матбуот хизмати ойдинлик киритди.

 Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой тумани “Қуқунбой” қишлоғида жойлашган “Ертикан” сув омборида сув сизиб чиқиши (филтрация) ҳолати бўйича бирламчи маълумот 2022 йил 14 июнь куни соат 10:35 да Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор-навбатчисидан олинган оғзаки маълумотга кўра, Косонсой тумани “Қуқунбой” қишлоғида жойлашган “Ертикан” сув омборидан сув сизиб чиқиши (филтрация) кузатилган.  

Юқоридаги ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тегишли ташкилот масъул ходимлари билан биргаликда сув омборига бориб вазият ўрганилган. “Ертикан” сув омборининг 2 та ерли жойларидан (5 ва 10 литр секундига) сув сизиб чиқиши 2022 йил 13 июнь куни соат 19:00 лардан бошлангани, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланган.

Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида “Косонсой” сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган, “Ертикан” сув омборидан сувни чиқарилиши “Калбува” ва “Муса ариқ” каналлари (авариявий ташлама) орқали 4 м.куб/сек. гача оширилган (сув омборидан сувни шу ҳажмда чиқарилиши натижасида 2 сутка мобайнида давом эттирилиши эвазига сизиб чиқаётган сув (филтрация) жойлари бартараф этилади.  

Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида, вилоят сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси ва тегишли мутахассислардан иборат кузатув пости ташкил этилган, вазият назорат қилиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар