АсосийJamiyat

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга боради

'Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга боради'ning rasmi

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустриясининг савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар