Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида авиа-парвозлар сони ортмоқда. Россия-Украина муносабатлари кескинлашганлиги, Туркияга сайёҳлар оқимини ошганлиги сабабли авиа-чипта нархларининг кўтарилиши кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг хабарига кўра, айримлар ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали чартер рейслар ташкил этилаётганлигини эълон қилиб, арзон нархда чипта борлигини айтмоқда.
Қайд этилишича, бу ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
"Турли хилдаги Telegram, Watsap, Instagramдаги рекламаларга ишониб, сохта билетлар сотиб олаётган фуқаролар кўплаб учраб турганлигини билдириб ўтамиз. Бош консулхона сизлардан бу каби алдовларга учмасликни, Ўзбекистон ва Туркия ҳаво йўлларининг офислари, уларнинг расмий интернет сайтлари ёки бошқа қонуний рўйхатдан ўтган фирмалар орқали чипта сотиб олишни тавсия этади. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар олиб бораётган шахслар тўғрисида Бош консулхонага маълумот бериш орқали бошқа ватандошларимизни ҳам фирибгарларлик қурбони бўлишликларини олдини олишга ўз хиссангизни қўшинг! Алдов ва фирибгарликни ўзига касб қилиб олган фуқароларга тез орада қонун олдида жавоб бериш муқаррар эканлигини эслатиб ўтамиз"-дейилади хабарда.






