АсосийJamiyat

Қоидабузар ҳайдовчи қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

'Қоидабузар ҳайдовчи қидирувдаги шахс бўлиб чиқди'ning rasmi

ИИВнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 июнь куни ЙПХ инспектори А.Ўтамишов Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтида "Нексия-3" русумли транспорт воситасини пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатган. 

Унга чора кўриш мақсадида ҳайдовчи тўғрисида маълумотларни планшетга киритганда 1997 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Ж. эканлиги аниқланади. 

Маълум қилинишича, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда ўғрилик) билан айбланиб, Жиноий ишлар бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланган.

Қидирувдаги шахс Янгийўл шаҳар ИИБга топширилди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар