Тошкент аэропортида Туркияга сотиб юборилаётган қизлар, Сирдарёда эса чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.06.2022, 12:10
Тошкент аэропортида Туркияга сотиб юборилаётган қизлар, Сирдарёда эса чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

ДХХ матбуот хизмати "darakchi.uz"га одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълум қилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1978 й.т. аёлнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. 

Алдов йўли билан қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркия давлатига юбориш ортидан мўмай даромад топишни одат қилган ушбу аёл навбатдаги ўлжаси бўлган – Янгийўл туманида яшовчи, 1999 й.т. ва Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т. икки нафар қизни Тошкент-Истанбул авиайўналиши бўйича юбормоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса ўз жигарбандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. 

Хусусан, 1996 йил Сирдарё вилоятининг Ховос туманида туғилган, ҳозирда Гулистон шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган қиз фарзандини Боёвут туманида истиқомат қилувчи аёлга 15 минг АҚШ долларига сотишни режа қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аёл сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1