АсосийJamiyat

Профессионал таълим Ангрен шаҳри мисолида янги ёндашувлар асосида ташкил этилади

'Профессионал таълим Ангрен шаҳри мисолида янги ёндашувлар асосида ташкил этилади'ning rasmi

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ташкил этилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.  

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:  

- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.  

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.

 

    Бошқа янгиликлар