АсосийJamiyat

Энди магистратурага қабул икки марта бўлади. Унга кўра...

'Энди магистратурага қабул икки марта бўлади. Унга кўра...'ning rasmi

Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

- магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

Шунингдек, магистратурага қабул икки марта амалга оширилганда:

- август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун;

- январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади.

    Бошқа янгиликлар