АсосийJamiyat

Шакар нархи тушадими? Ёки...

'Шакар нархи тушадими? Ёки...'ning rasmi

Сўнгги ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси бу шакар нархининг "осмонга чиқиб кетгани" бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу борада darakchi.uz'га ҳам республиканинг турли ҳудудларидан савол, таклиф ва мурожаатлар бўлди. Албатта, биз ҳам масъуллардан жўяли жавоб олиш мақсадида бир нечта ташкилотлар билан боғланиб, вазиятдан аҳолини хабардор қилиб турдик. 

Янги ҳафта бошидан шакарнинг нархида бироз пастлаш кузатилди, аммо сезиларли даражада эмас. Хўш, ўзи шакар нархи нега қимматлаганди? У яна арзонлашадими? Айни пайтда шу масала юзасидан Ангрен шакар заводига журналистлар учун пресс-тур ташкиллаштирилган бўлиб, у ерда бўлиб турган мухбиримиз Сардорбек Раҳмонқулов масъуллардан юқоридаги саволларга жавоб олди. Саволларга товар хомашё биржаси вакили жавоб берган:

- Биржадаги арзонлашувни бизнинг истеъмолчиларимиз қачон сезишади?

- 5-7 кунларда сезишлари мумкин.

- Буёғи мавсум бўлса... Қолаверса, тадбиркорлар бир нархни кўтариб олишса, тушириш эҳтимоли бормикан?

- Шакар нархи биржада яна тушмоқда. Бозорда таклиф кўпайса, нархлар тушишга мажбур. Кечаги биржа савдоларида 300 дан ортиқ иштирокчи шакар сотиб олишган. Уларнинг келишиб олиб бир нарх белгилашлари кичик эҳтимол.

Мухбирнинг бизга маълум қилишича, кечадан биржада шакар нархи тушган.

Кутамиз, кузатамиз...

    Бошқа янгиликлар