АсосийJinoyat

Тошкентда кредит маблағидан 187,5 млн сўмини талон-торож қилган фуқаро қўлга олинди

'Тошкентда кредит маблағидан 187,5 млн сўмини талон-торож қилган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Ф.И. турмуш ўртоғи З. раҳбарлигидаги “M.L.” МЧЖни норасмий бошқариб келиб, аслида ўзида мавжуд бўлган 2 дона “Инкубатор” ускунасини гўёки МЧЖга сотиб олиш учун банк филиалидан 375 млн сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу кредитнинг ярмини тўлаб, қолган 187,5 млн сўмини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар