Тўрткўлда валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди

ЖИНОЯТ 16.06.2022, 18:02
Тўрткўлда валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Тўрткўл савдо комплекси олдида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Х.К. бошқа бир фуқаро Ю.га 2 900 АҚШ долларини 32,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1