АсосийDunyo

Афғон халқи ўз тарихидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда — БМТ

'Афғон халқи ўз тарихидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда — БМТ'ning rasmi

Zamon.uz' нашрининг маълум қилишича, БМТ яна бир бор Афғонистондаги оғир гуманитар ва иқтисодий инқироздан огоҳлантирмоқда.

“Гуманитар ва иқтисодий инқироз ҳамон афғонлар ҳаётига ҳалокатли таъсир ўтказмоқда. Бугун, ўсиб бораётган ишсизлик шароитида, 93 фоиз оилалар озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келмоқда. Бу айниқса, аҳолининг энг қашшоқ ва нозик қатламлари — аёллар бошчилик қиладиган оилалар, қари инсонлар, ногиронлар ва болаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Афғонистон аҳолисининг қарийб ярми — 19.7 миллион киши очлик ёқасида”, – деган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет.

Шунингдек, у кўплаб афғонистонликлар малакали тиббий хизматдан узилиб қолганини таъкидлаган. ЖССТ маълумотларига кўра, уларнинг сони 18.1 миллиондан ортади.

Бундан ташқари, Бачелет “Толибон”ни аёллар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиб қилиш ҳамда ҳуқуқини камситиш сиёсатидан воз кечишга чақирган.

“Афғонистон халқи ушбу авлод ҳаётидаги энг фожиали даврни бошдан кечирмоқда”, – деб қайд этган олий комиссар.

    Бошқа янгиликлар