АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" 17 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

'"Ўзгидромет" 17 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39°, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 36-38° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар