АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир халқаро конференция иш бошлади

'Тошкентда яна бир халқаро конференция иш бошлади'ning rasmi

Айни пайтда Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача” мавзусида конференция бошланди.

Анжуман Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Халқаро конференсияда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларус, Озарбайжон таҳлил тузилмаларининг етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар