Соҳа мутахассисларининг маълумот беришича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади.
Фақат Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади ва 34-39° ни ташкил этади, бугун жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42° гача бўлади.






