1

"Tesla" заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман" Кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди

ЖАМИЯТ 17.06.2022, 19:57
"Tesla" заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман"  Кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди

Бир муддат аввал Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига боришини маълум қилгандик.

Айни вақтда давлат раҳбари марказда бўлиб турибди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев сал аввал ўша ерда даволанаётган Саидазизхон билан самимий суҳбатлашди.

Шунингдек, давлат раҳбари марказда ижод билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан танишди, болаларнинг машғулотларини кузатди.

Жумладан, кичкинтой Алан Президентга орзусини айтиб берди: 

"Шифохонадан тезроқ чиқишни, ота-онам билан яхши яшашни, "Tesla" заводининг бошлиғи бўлишни хоҳлайман",-дейди қорақалпоғистонлик Алан.

Давлат раҳбари унинг истакларини тинглаб, у катта бўлгунига қадар "Tesla" заводи ҳам очилишини таъкидлади.

"Худо хоҳласа, мана, Қорақалпоғистон қандай ривожланяпти. Ҳали катта заводлар очилади. Сен катта бўлгунингча ҳали "Tesla" заводи ҳам келади. Менинг ниятим сени тезроқ тузалиб кетишинг",-дейди Шавкат Мирзиёев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1