АсосийJamiyat

Бугун ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда - "Ўзгидромет"

'Бугун ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда - "Ўзгидромет"'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечга томон ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-39° атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 35-37° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар