АсосийDunyo

Қатор давлатлар метандан фойдаланишни қисқартирмоқчи. Сабаби...

'Қатор давлатлар метандан фойдаланишни қисқартирмоқчи. Сабаби...'ning rasmi

Европа Иттифоқи, АҚШ ва яна 11 давлат атмосферага метан чиқарилишини камайтиришга қаратилган ҳаракатлар дастурини келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ ва ЕИнинг қўшма баёнотида сўз боради, дея ёзмоқда Zamon.uz интернет нашри.

Шу мақсадда 60 миллион доллар инвестиция ажратилади. Режада нефть ва газ тармоқларида метан ажралиб чиқишини қисқартириш ўрин олган. Бу бир вақтнинг ўзида энергетик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳаларида катта натижа бериши мумкинлиги таъкидланган. 

Баёнотда қайд этилишича , 2021 йилда бутун дунё бўйлаб 250 миллиард куб метр метан ёқилган. Юқоридаги ташаббуснинг 2030 йилгача амалга оширилиши 2050 йилга келиб глобал исиш суръатининг 0.1 даражага тушишига олиб келади. 

    Бошқа янгиликлар