1

Тоқаев ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини айтди (видео)

ДУНЁ 18.06.2022, 12:41
Тоқаев ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини айтди (видео)

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида россиялик журналист Маргарита Симонян саволига жавобан Луганск ва Донецк республикаларини тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Қозоғистон халқаро ахборот агентлиги ёзмоқда .

"Очиғи, бу борада турлича фикрлар мавжуд. Жамиятимиз очиқ, фуқаролик жамияти ривожланаётгани яққол кузатилмоқда. Шунинг учун турли фикрлар билдирилади. Шу билан бирга, мен қуйидагиларни таъкидламоқчиман: замонавий ҳуқуқ - бу БМТ Низоми. Бироқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг икки тамойили бир-бирига зид - давлат яхлитлиги ва миллатнинг ўз танловини қилиш ҳуқуқи. Агар шундай бўлса, бу тамойиллар бир-бирига зид ва турли талқинларга эга",- дейди Тоқаев.

Президентнинг таъкидлашича, агар халқларга танлаш ҳуқуқи берилса, сайёрада 193 та давлат ўрнига 500-600 та давлат вужудга келган бўлар эди.

"Бу биз учун жуда муҳим. Шунинг учун биз Тайван, Косово, Жанубий Осетия ёки Абхазияни тан олмаймиз. Шунинг учун бу тамойил, бизнинг фикримизча, квази (сохта) давлат бирлашмалари ҳисобланган Луганск ва Донецкга нисбатан қўлланилади" , — дейди Қозоғистон раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Тўқаев Қозоғистон ҳеч қачон Россиядан воз кечмаслигини билдирганди. У мамлакат ҳукумати Москвага нисбатан санкциялар босимига қарамай, Россия олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларини бажаришдан бош тортмаяётганини маълум қилганди

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1