АсосийJamiyat

Энди “QR-код” метрикага тенглаштирилиши, никоҳдан ўтиш ва ажралиш учун аризалар ДХМларда қабул қилиниши мумкин

'Энди “QR-код” метрикага тенглаштирилиши, никоҳдан ўтиш ва ажралиш учун аризалар ДХМларда қабул қилиниши мумкин'ning rasmi

ФҲДЁ эшигида навбат кутиш ва ортиқча қоғозбозликлар даври тугаяпти. Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, одамларга бир қатор қулайликлар бўлади, дея ёзмоқда вазирлик Ахборот хизмати. Хусусан:

- туғилганлик тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади. Бунда бола туғилганида туғруқхонада  бериладиган тегишли QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади;

- никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади;

- никоҳдан ўтиш учун ариза берилгани ҳақида яшаш жойидаги маҳалла комитетини хабардор қилиш шарт бўлмайди;

- никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда яраштирув комиссияларига электрон тизим орқали хабар юборилади (ҳозир фуқаролар ўзлари боришлари керак);

- фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига сўровнома юбориш ва хулоса олиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар