Путин иқтисодий вазиятнинг издан чиқишида Ғарбни айблади

ДУНЁ 18.06.2022, 20:02
Путин иқтисодий вазиятнинг издан чиқишида Ғарбни айблади

Россия президенти Владимир Путин Ғарбни глобал иқтисодий инқирозни келтириб чиқаришда айблади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятга Европа ва АҚШнинг Россияга нисбата жорий этган “ахмоқона” санкциялари сабабдир, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.

Маълум қилинишича, Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида нутқ сўзлаган Путин Россия Ғарбга жавоб қайтаришини таъкидлаган.

“Биз кучли давлатмиз ва ҳар қандай қийинчиликка дош бера оламиз. Ота-боболаримиз каби биз ҳар қандай муаммони ҳал қиламиз, мамлакатимизнинг минг йиллик тарихи шундан далолат беради”,— деган у.

Путин Украинадаги “махсус ҳарбий операцияни” давом эттириш қарорини тасдиқлади. Президентнинг айтишича, Донбасдаги рус аскарлари ҳам Россиянинг ўз “ривожини таъминлаш ҳуқуқларини” ҳимоя қилиш учун курашмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1