1

Чинозда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган "бойвачча"га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 18.06.2022, 20:54
Чинозда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган "бойвачча"га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, "Интизом ойлиги” доирасида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро 2000 й.т. M.Ж. (Сурхондарё вилоятида яшовчи) туман ЙҲХБ бошлиғига пора тариқасида 1 500 000 сўм таклиф қилган ва ундан 1 млн сўмини бераётган вақтида далилий ашё билан ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳайдовчи бир кун аввал ўзининг "Cobalt" русумли автомобилида Чиноз тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани ва қоидабузарлиги сабаб автомобиль жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи эса ходимдан пора эвазига маъмурий баённомани унинг фойдасига ҳал қилишни ва автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини сўраган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1