Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) U-23 Осиё Кубоги финалини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони U-23 жамоалари ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинини қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Салман Аҳмад Фалаҳи. Унга қанотларда Юсуф Ареф аш-Шамари ҳамда Заҳий Снаид аш-Шаммари ёрдам беради.
Учрашувда ВАР ҳаками вазифаси Омар Муҳаммад Аҳмад Ҳассанга (БАА) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун, якшанба куни соат 18:00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.