АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Унга кўра...

'"Ўзгидромет" келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Унга кўра...'ning rasmi

"Ўзгидромет" 20 июнь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини прогноз қилди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секунд гача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража,кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар