АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 20 июнь куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12  м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар