1

Попкорн, пиёз, салат барги... Ғарбда айрим маҳсулотлар етишмовчилиги кузатилмоқда

ДУНЁ 20.06.2022, 11:50
Попкорн, пиёз, салат барги...  Ғарбда айрим маҳсулотлар етишмовчилиги кузатилмоқда

Ғарб давлатларида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' нашри хабар берди.

Экспертларнинг фикрича, бу етказиб бериш занжирларидаги узилишлар билан боғлиқ. Оқибатда қатор давлатларда пиво, Попкорн, пиёз ва бошқа маҳсулотлар тақчиллиги кузатиляпти.

"Сўнгги ойларда айрим маҳсулотлар одатдагидан ташқари қиммат ёки топилиши қийин бўлиб қолди. Масалан, Австралиядан келадиган латук салати, Япония пиёзи, ҳатто Германиядан пивонинг нархи ошиб кетди. Бу эса бизнесни муқобил маҳсулотлар қидиришга мажбур қилмоқда. Муаммо асосан маҳсулотлар йўқлиги эмас, глобал етказиб бериш занжирлари туфайли юзага келган. Бунга бир қанча факторлар сабабчи: ноқулай об-ҳаводан тортиб, пандемия ва геосиёсий тарангликкача", — дейилади агентлик хабарида.

Масалан, Германияда шиша идишлар етишмовчилиги юзага келган. Улар Украинадан келадиган шиша маҳсулотларидан ишлаб чиқарилган. АҚШда эса попкорн етишмовчилиги кузатилган. Фермерлар маккажўхоридан бошқа сердаромад экинлар етиштиришга ўтиб кетиши хавфи бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1