АсосийJamiyat

Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга келади

'Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий кеча Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Исматулла Иргашев ҳамда ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов билан учрашди. Бу ҳақда The Kabul Times ёзмоқда.

Маълум қилиниишча, учрашувда Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, бугунги кундаги вазият, транзит ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. Абдулазиз Комилов икки давлат хавфсизлигининг ўзаро боғлиқлигини қайд этиб, савдо ва транзитни йўлга қўйиш учун ишларни мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлаган.

Абдулазиз Комилов, шунингдек, Амирхон Муттақийни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган иқтисодий анжуманда иштирок этишга чақирган.

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Кобулга ташриф буюрилгани учун миннатдорчилик билдириб, Абдулазиз Комиловни янги вазифаси билан табриклаган ҳамда Афғонистон билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган.

Муттақий дунёда ва минтақада бўлаётган ўзгаришларни тўғирлаш ва ўзгаришлардан ижобий фойдаланиш вақти келганини айтиб, Афғонистон савдо вазири бошчилигидаги делегация икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришини айтган.

    Бошқа янгиликлар