1

Германия газ захираларини кўпайтириш учун катта маблағ ажратди

ДУНЁ 20.06.2022, 14:24
Германия газ захираларини кўпайтириш учун катта маблағ ажратди

Германия иқтисодиёт вазирлиги мамлакат ерости газ сақлаш омборларини тўлдириш учун 15 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда мамлакат расмий манбаларига таяниб Zamon.uz' хабар бермоқда .

Қайд этилишича, шу мақсадда KfW банк гуруҳи кредит тақдим этади. Ушбу маблағлар Германиянинг Trading Hub Europe газ хабига берилиши айтилади. Бундан ташқари, ҳукумат газни кўпроқ тежаш мақсадида кўмир электр станцияларидан янада фаол фойдаланмоқчилиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнда Bloomberg агентлиги РФнинг Германиядаги энг йирик мижози Uniper’га газ етказиб беришни қисқартиргани тўғрисида хабар берганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1