Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Беларусда бўлиб турибти.
Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Арипов аэропортда беларуслик ҳамкасби Роман Головченко томонидан кутиб олинган.
Ташриф аввалида вазир “Юқори технологиялар парки” (ЙТП) бизнес-инкубаторига ташриф буюриб, унинг резидентлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишган.






