АсосийJamiyat

21-22 июнь кунлари Мирзиёев ва Илҳом Алиев халқаро ҳамда минтақавий вазият юзасидан фикр алмашади

'21-22 июнь кунлари Мирзиёев ва Илҳом Алиев халқаро ҳамда минтақавий вазият юзасидан фикр алмашади'ning rasmi

Сал аввал "darakchi.uz" журналисти Фарида Эгамбердиева Озарбайжон президенти Ўзбекистонга келишини маълум қилганди.

Айни дамда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жорий йил 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.

Қайд этилиишча, саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

"Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Олий даражадаги музокаралар якунида саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар